ГАЗ РАЗРЯДЛИ АСБОБЛАР

ГАЗ РАЗРЯДЛИ АСБОБЛАРэлектр разряди ҳосил килиш учун газ ёки бурдан фойдаланиладиган электр-вакуум асбоблар. Уларга ток тўғрилагичлари — симобли тўғрилагичлар, газотронлар, тиратрон, игнитронлар; кучланиш стабилизаторлари ва бўлгичлари; алоқа линиялари ва қурилмаларидаги ўта кучланишдан сақловчи разрядниклар; ёруғлик манбалари: люминесцент лампалар, газ лампалари, электр ёйи лампалари киради. Газ разрядли асбобларнинг катод ва анодлари шиша ёки керамик баллонлар ичига ўрнатилиб, усти юпқа металл қатлами билан қопланади. Газ разрядли ёруғлик манбалари, газ лазер ва б. асбоблар алоҳида гуруҳни ташкил қилади (яна қ. Ион асбоблар).

Prev Article

ГАЗ КОНЛАРИ

Next Article

ГАЗ РУЛИ