ГАЗ РУЛИ

ГАЗ РУЛИ — самолётлар, ракеталар, космик кемалар ва б. учиш аппаратларини бошқариш учун мўлжалланган қурилма. Парвознинг ҳаво рули унча самара бермайдиган қисмида (кўтарилиш ва пасайишда, учишнинг дастлабки участкаларида, ҳавосиз бўшлиқларда) қўлланилади. Тузилиши жуда оддий (газ оқимининг тортиш йўналишини ўзгартирадиган пластина) ҳамда мураккаб (шаклдор соплоли аппарат) бўлиши мумкин.

Loading...