
ГАЗ СЕПАРАТОРИ
ГАЗ СЕПАРАТОРИ — газ қудукдаридан чиқариб олинаётган газларни намдан ҳамда углеводород конденсатлари, қаттиқ зарралар ва б. ёт аралашмалардан тозалайдиган аппарат. Маълумки, нам ва аралашмалар газни ташишни қийинлаштиради, қувурларни чиритади, газ йўлида тиқинлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Газ сепараторининг гравитацион, марказдан қрчма (циклонли), инерцион (чўктирма) ва жалюзали хиллари бор (яна қ. Газларни тозалаш).