ГАЗ СЪЁМКАСИ

ГАЗ СЪЁМКАСИ — 1) газеимон углеводородларни аниқлашга асосланган нефть ва газ конларини қидириб то-пиш методи. Нефть ва газ уюмларидан ажралиб чиққан газеимон углеводородларни уларни қоплаб турган қоплам орқали ер юзасигача бўлган миграциясига асосланган. Рус геологи В. А. Соколов таклиф қилган. Ер юзасига сизиб чиқадиган углеводородларнинг миқдори оз бўлишига қарамай улар чуқурликда нефть ва газ уюмлари борлигидан дарак беради. Газ съёмкаси еда газ намунаси (тупроқ остидаги ҳаводан) ёки 2—3 м чуқурликдан тоғ жинсидан намуна олиниб, сўнгра ундан газ ажратиб олинади. Олинган газ намунасида метан, этан, пропан ва б. углеводородлар аниқ-ланади. Таҳлил натижасида «газ аномалияси», яъни углеводородлар концентрациясининг тўпланган жойи аниқланади. Текширилаётган майдондаги газ аномалияси шу жойда нефть ва газ кони борлигининг белгиси ҳисобланади.

2) Шахта иншоотларида метаннинг ажралиб чиқиши шиддатини аниқлаш методи. Газ съёмкаси ҳаводан олинган намунадан метан концентрациясиии аниқлаб ва кон иншоотидан ўтаётган ҳавонинг миқдорини ўлчаш билан бажарилади. Кўндаланг ва бўйлама Газ съёмкаси маълум. Бўйлама Газ съёмкаси еда иншоот узунлиги бўйича газ концентрацияси ва дебитининг ўзгариши аниқланади, кўндаланг кесимли Газ съёмкасида иншоотнинг кўндаланг кесими бўйича газ концентрациясининг ўзгариши кузатилади. Қайтадан бажарилган Газ съёмкаси вақт бўйича газнинг ажралиб чиқиши шиддатини ўлчаш имкониятини беради. Бажарилган ишлар натижасида Газ съёмкаси харитаси тузилади. Харитада нефть ва газ уюмлари тўпланган жойлар шартли белгилар б-н кўрсатилади. Бу метод нефть ва газ қидириш ишларини анча тезлаштириши мумкин.