ГАЗ ТАҚСИМЛАШ СТАНЦИЯСИ

ГАЗ ТАҚСИМЛАШ СТАНЦИЯСИгаз босимини фойдаланиш учун хавфсиз даражагача пасайтириш ва истеъмолчиларга тарқатиш учун мўлжалланган иншоот. Унда газ қабул қилинади, аралашмалардан тозаланади, босими пасайтирилади, истеъмолчиларга берилаётган газ микдори ҳисобга олинади; газ қувурларининг газ босими тўғрилаб турилади. Газ тақсимлаш станциясида газни тозалаш, ўлчаш, ростлаш, назорат қилиш қурилмалари, автоматик асбоблардан фойдаланилади. Вазифасига қараб, Газ тақсимлаш станцияси магистрал газ қувури тармоғидаги, газ конидаги ва автоматик хилларга; назорат-тақсимлаш пунктлари, газ босимини ростлаб туриш пунктлари ва қурилмаларига бўлинади. Шаҳарларни, аҳоли яшайдиган пунктларни, корхоналарни, жамоа хўжаликларини, хонадонларни тоза ва ишлатиш учун хавфсиз босимли газ билан бир меъёрда таъминлаб туришда Газ тақсимлаш станциясининг аҳамияти катта.