ГАЗ ТЎЛДИРИШ СТАНЦИЯСИ

ГАЗ ТЎЛДИРИШ СТАНЦИЯСИ — автомобилларга газ тўлдириш компрессор ст-яси. Мамлакатни муқобил ёқилғига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 1984 й. да «Ўзбектрансгаз» ИЧБ таркибида «Ўзбекавтогаз» бошқармаси ташкил этилди. Сўнгра у Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистондаги жами Газ тўлдириш станциясини бирлаштирган «Ўрта Осиёавтогаз» бошқармасига айлантирилди. Кейинчалик «Ўзбекавтогаз» ҳудудий бошқармаси «Ўздавнефтмаҳсулот» давлат-акциядорлик бирлашмаси таркибига кирди. 1997 й. да мазкур бошқарма негизида америка-лик ҳамкорлар билан биргаликда «Газ-компрессор» қўшма корхонаси тузил-ди. Ўзбекистонда газ саноатинчнт ривожланиши билан газ ёқилғиси захираларини яратиш, трубопровод транспорти тармоғини кенгайтириш, шунингдек Газ тўлдириш станциясилар қуришга алоҳида аҳамият берилди.

Ўзбекистонда дастлабки Газ тўлдириш станцияси с 1984 й. (суткасига 500 автомобилга газ ёқилғиси тўддириш қуввати б-н) Тошкент ш. да ташкил этилди. 1986 й. да янги турдаги — блок-комплектли (суткасига 250 автомобилга газ ёқилғиси тўддириш қувватида) Газ тўлдириш станцияси фойдаланишга топширилди. ЎзРда 32 Газ тўлдириш станцияси с ишлаб турибди (шундан 18 таси суткасига 500 автомобилга, 14 таси эса 250 автомобилга хизмат кўрсатади, 1999). Мавжуд Газ тўлдириш станциясилар умумлаштирилганда суткасига 1 млн. 720 минг м3 ёки йилига 370 млн. м3 сиқилган табиий газни истеъмолчиларга етказиб беради. Бу билан йилига 282 минг т нефть мотор ёқилғиси тежалади. 1999 й. га қадар «Газкомпрессор» қўшма корхонаси хизмат курсатадиган автомобиллар сони 12408 га етди. Умуман газдан мотор ёқилғиси сифатида фойдаланишнинг ривожлантирилиши ёқилғига бўлган талабни қондиришдан ташқари, мамлакат иктисодига катта фонда келтиради.

Акбархўжа Рахимов.

Loading...