ГАЗ ТУРБИНАЛИ ДВИГАТЕЛЬ (ГТД) — ёқилғи ёнганда ажраладиган қизиган газда ишловчи иссиқлик двигатели. Асосан, газ турбшшеи, компрессор, газ генератори, ёниш камераси ва ҳаво иситкичдан иборат. Газ турбинали двигательни яратиш гоясини биринчи марта 1791 й. да инглиз ихтирочиси Ж. Барбер таклиф килган. Биринчи Газ турбинали двигательнинг лойиҳасини рус муҳандиси П. Д. Кузьминский 1892 й. да таклиф қилиб, 1900 й. да курган. Бошқа ихтирочилар уни такомиллаштирган. Газ турбинали двигатель ларнинг қуввати 100 МВт дан юқори. Газнинг потенциал энергияси турбина куракларида кинетик энергияга, сўнфа қисман механик энергияга (ишга) айланади. Газ турбинали двигательнинг ёниш босими ўзгармас ва ёниш ҳажми ўзгармас хиллари бўлади. Ёниш босими ўзгармас Газ турбинали двигательда ёқилғи узлуксиз ёнади, ёниш ҳажми ўзгармасида даврий ёнади. Биринчи Газ турбинали двигатель кўп тарқалган. Унда компрессорда қисилган атмосфера ҳавоси ёниш камерасига келади ва унга ёнилғи берилади; ёнилғи аралашмаси ёниб, ҳавони қиздиради, сўнгра газ турбинасида газсимон ёниш маҳсулотларининг энергияси механик ишга айланади; бу ишнинг кўп қисми компрессорда ҳавони қисиш учун сарф бўлади, қолган қисми ҳаракатлантириш агрегатига узатилади. Агрегат истеъмол қиладиган иш Газ турбинали двигательнинг фойдали иши ҳисобланади. Газ турбинали двигательда суюқ ёнилғи ва газ ёқилади, қаттиқ ёқилғи фақат электр стяларига ўрнатилган Газ турбинали двигатель учун ишлатилади. Газнинг турбинага кириш олдидаги т-раси қанча юқори бўлса, Газ турбинали двигательнинг ф. и. к. ҳам шунча катта бўлади. Газ турбинали двигатель саноатда, авиацияда (қ. Реактив двигатель), кема ва локомотивларда, электр стяларда, газ ҳайдаш ст-яларида (газ компрессорларини юргизиш учун), нефть ҳайдаш з-дларида ишлатилади.