ГАЗ ТУРБИНАЛИ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯ — электр генераторни ҳаракатга келтириш учун газ турбинасидан фойдаланиладиган иссиқлик электр станцияси. Ер остида кўмирни газлаш маҳсулотида ишлайдиган ст-я сифатида пайдо булган. Газ турбинали электр станция тиркама фургон-лар ёки т. й. платформаларида кўчириб юрилади. Уни ишга тушириш, ёнилғи ва мой бакларини тўлдириш автомат-лаштирилган. Ундан кон ва қурилишда вақтинча фойдаланилади. Асосий электр тармоқларида авария юз берган ёки кўп энергия керак бўлган ҳолларда Газ турбинали электр станцияни эҳтиёт манба сифатида ишлатиш мумкин.