ГАЗ ТУРБИНАСИ — узлуксиз ишлайдиган иссиклик двигатели. Босим остида турган ва юқори т-рага эга бўлган газ энергияси Газ турбинасининг куракли аппаратида валнинг механик энергиясига айланади. Сиқилган газ ёниш камерасида, ядро реактори ва б. да киздирилади. Газ турбинами двигателнннг бир кисми сифатида пайдо бўлган ва тузилиши жиҳатидан буғ турбинаситг ўхшайди. Газ турбинаси сопло аппарати иш ғилдираги билан турбина поғонасини таш-кил этади Газ турбинасининг актив (фаол) ва реактив турбина хиллари бор. Амалда барча Газ турбинаси кўп поғонали турбина ҳисобланади; қуввати 100 МВтдан ошади.