ГАЗ ТУРБИНАСИ ЁНИЛҒИСИ

ГАЗ ТУРБИНАСИ ЁНИЛҒИСИгаз турбинасица ишлатиладиган углеводород газлари ёки суюқ нефть. Газсимон Газ турбинаси ёнилғиси (табиий газлар) магистрал газ қувурларининг газ ҳайдаш ст-яларида ишлайдиган газ турбинали курилмаларда, суюқ Газ турбинаси ёнилғиси эса транспорт ва йирик муқим (стационар) газ турбиналарида ёқилади. Газ турбинаси ёнилғисига қуйиладиган асосий талаблар: таркибида ванадий жуда кам — (2—6)—10~4% бўпиши, кул жуда кам чиқиши лозимлиги. Газ турбинаси куракларини занглатмаслиги, сиртларга қурум ва кул ўтириб қолмаслиги учун Газ турбинаси ёнилғисига махсус модда қўшилади.