ГАЗАКЎТДОШЛАР (Gentianaceae) — икки уруғ паллали ўсимликлар синфига мансуб туташ тожли ўсимликлар оиласи. Гуллари йирик, ёрқин тусли, тугунчаси 1—2 чаноқли (уяли), меваси — кўсакча. Ер юзида 70 туркумга мансуб 1000 га якин тури бор. Ўзбекистонда 4 туркумга мансуб 15 тури усади. Айрим турларидан халқ табобатида Доривор ўсимлик сифатида фойдаланилади.