ГАЗАНДА, қичитқи ўт (Urtica L.) — 1) газандадошлар оиласига мансуб кўп йиллик ёки бир йиллик утлар туркуми. Барглари арра тишли, булакларга бўлинган, қарама-қарши жойлашган. Барглари ва пояси қичитқи туклар билан қопланган. Гуллари жуда майда, бир жинсли, барг қўлтиғидаги бошоқсимон тўпгулларга йиғилган. Меваси ёнгоқчасимон. Шим., камроқ Жан. ярим шарда ҳамда тропикларда 40—50 тури тарқалган. Ўзбекистонда битта тури бор. Соя, заҳ ерлар, дал ал ар, боғлар ва б. ерларда усади. Бу турдан тиббиётда қон тўхтатувчи восита сифатида фойдаланилади. Ёш новдалари истеъмол қилинади. Поясидан арқон, дағал мато туқишда ишлатиладиган иплар тайёрланади;
2) зоологияда сувда ва қуруқликда яшовчилар билан судралиб юрувчиларнинг умумий номи (қ. Судралиб юрувчилар), жонли тидда, калтакесак, илон, ҳашаротлар ва ургимчаксимонлар сингари бадбуруш, йиртқич, заҳарли ёки бадбўй махлуқларга нисбатан ишлатиладиган сўз.