ГАЗАНДАДОШЛАР

ГАЗАНДАДОШЛАР, қичитқидошлар (Urticaceae) — икки уруғ паллали усимликлар синфига оид оила. Морфологик тузилишига кура тутдошлар оиласига якин туради. Бир уйли ёки икки уйли утлар, ярим буталар ва буталар, баъзан, ёғочли юмшоқ, кичик дарахтлардан, камдан-кам лианалардан иборат. Барглари оддий, қарама-қарши ёки кетма-кет жойлашган. Гуллари майда, 700 га яқин тури бор. Г. ер шарининг деярли барча минтақаларида, купинча тропик ҳудудларда тарқалган. Ўзбекистонда 2 туркумга мансуб 4 та ёввойи ва битта маданий қорли бемерия тури усади. Доривор ва тола берадиган турлари ҳам бор.

Prev Article

ГАЗАНДА

Next Article

ГАЗ-БЕТОН