ГАЗЧУП — 1) сувоқчилик асбоби. Тўрт ёки уч қиррали қилиб ва юзини силликлаб ёғочдан ясалади. Уз. 70 см дан 2 м гача бўлади. Газчупнинг эшик, дарча, меҳроб ёнларини сувайдиган васса Г, деворнинг бурчак, pax, бозиларини чиқариб текислайдиган pax Г. ва деворни силликлайдиган мола Газчуп каби хиллари бор;
2) узунликни ўлчашда ишлатиладиган қад. ўлчаш қуроли; узунлиги бир газга тенг (қ. Газ). Баъзан чўпгаз деб ҳам юритилади.