ГАЗДАН ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИ

ГАЗДАН ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИ — заҳарли газлар ажралиши, портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган саноат корхоналарида иш хавфеизлигини таъминлашга дойр тадбирлар мажмуи. Газ билан боғлиқ фалокатларнинг олдини олиш, авария юз берганда унинг оқибатларини тугатиш, саноат бино-лари ҳавосидаги зарарли ва хавфли аралашмалар миқдорини ўлчаб туриш, газдан муҳофаза қилиш ва қутқариш воситаларининг ҳолатини назорат қилиш, корхона ходимларини бундай воситалардан фойдаланиш қоидалари билан таништириш ва б. тадбирларни ўз ичига олади. Бу тадбирларни амалга ошириш махсус хизматлар: газдан қутқариш ст-ялари ва кўнгилли газдан қутқариш дружиналари зиммасига юкланади. Газдан қутқариш ст-ялари респираторлар, ҳаво аппаратлари, газниқоблар, кислород ёстиқлари ва б. эхти-ёт воситалари билан таъминланади. Аварияларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатишда худди конлардаги қутқариш ишларида қўллана-диган тадбирлар ва воситалардан фойдаланилади (қ. Конда куткарув жиҳозлари).