ГАЗГА ЧИДАМЛИЛИК

ГАЗГА ЧИДАМЛИЛИК — ўсимликларнинг ҳаводаги заҳарли газлар концентрациясига чидамлилиги. Газга чидамли ўсимликлар зарарли газларни тўқималарида тўплаб, ҳавони тозалашга ёрдам беради. Ўт ўсимликлардан чалов, райграсе, бетага; дарахт ва бута-лардан қайрағоч, жийда, нормушк кабилар газга чидамли ҳисобланади. Шаҳарларни кўкаламлаштиришда газга чидамли турлар ҳисобга олиниши лозим.