ГАЗИАНТЕП

ГАЗИАНТЕП — Туркиянинг жан. даги шаҳар, Газиантеп элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 600 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Су-рияга борувчи т. й. станцияси. Автомобиль йўллари тугуни. Машинасозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик, цемент, силикат-керамика, ёғочсозлик ва целлюлоза-қоғоз саноати, спирт-арақ, совун ишлаб чиқарувчи корхоналари бор. Қ. х. маҳсулотлари савдоси ўтказилади.