ГАЗЛАР КИНЕТИК НАЗАРИЯСИ

ГАЗЛАР КИНЕТИК НАЗАРИЯСИ — газларнинг асосий физик хоссалари, айниқса, сийраклаштирилган газ хоссалари ҳақидаги назария; унга кўра газлар узлуксиз (тартибсиз) иссиқпик ҳаракатида бўлган, бир-бирига таъсир қилмайдиган зарралар (молекулалар ёки атомлар) тўпламидан иборат. Етарлича сийраклаштирилган газларда молекулалар оралиғи молекулаларнинг ўзаро таъсир кучи радиусидан катта. Мае, 1 см3 газда 10» молекула бўлса, уларнинг оралиғи 10-’ см ёки 100 А, ўзаро таъсир кучининг радиус и бундан 10—20 баравар кичик. Идеал газларнинг молекулалари бир-бири билан таъсирлашмайди, улар ҳамма йўналишда бир хил тезлик б-н ҳаракатланади. Газлар кинетик назариясига асосан газ ҳажмининг ҳамма жо-йида т-ра ва босим бир хил (иссиқлик мувозанати), молекулалар тартибсиз ҳаракатланади, т-ра ёки босим ўзгарса, мувозанат бузил ад и, энергия, босим, т-ра ва ҳ. к. градиентлари ҳосил бўлади. Газлар кинетик назариясида диффузия ҳодисаси — молекулаларнинг масса ташиши, иссиқ ўтказувчанлик — молекулаларнинг энергия ташиши, қовушоқлик — молекулаларнинг ҳаракат миқдор ташиши деб қаралади. Газлар кинетик назариясида молекулалар S диаметрли шарлар деб қаралади, бу диаметр эркин ўтиш йўли билан қуйидагича боғланган: /=1/7г62л0, бунда л0 — тўқнашишлар сони. Газлар кинетик назарияси космология, элементар зарралар физикаси, плазма физикасида кенг татбиқ қилинади.

Loading...