ГАЗЛАРНИ СУЮЛТИРИШ — газларни критик (чегаравий) т-радан пастроқ т-раларда сиқиш йўли билан суюқ ҳолатга ўтказиш. Критик т-раси атроф муҳит т-раси (амалда 220 К) дан юқори бўлган Cl2, СО2, NH3 ва б. газларни саноат мақсадларида суюлтириш учун компрессорлар воситасида сиқилади, сўнгра иссиқлик алмаштиргичда конденсацияланади. Бу ҳолда совитувчи агент (сув ёки номакоб) газнинг конденсацияланиш иссиқлигини олиб кетади. Критик т-раси хона т-расидан паст бўлган газларни суюлтириш учун тегишли совитиш циклларидан фойдаланган ҳолда, даставвал, уларни ҳар бир газга хос бўлган критик т-радан пастроқ т-рагача совитилади, сўнгра тегишли босим остида сиқиб, суюқ ҳолга келтирилади. Паст т-раларда қайнайдиган газлар (N2, O2 ва б.)ни суюлтиришда каскад усули қўлланилган. Чуқур совитиш усулида қуйидагилардан фойдаланилади: 1. Газни дросселлашда (мае, вентил орқали) газнинг совиши Жоул — Томсон эффекты туфайли юз беради. Бу ҳолда дросселлаш олдидан газнинг т-раси Жоул — Томсон эффекта туфайли ўз ишорасини ўзгартирадиган инверсия нуқтасидан пастроққа туширилиши лозим. Шу сабабли ҳам, мае, Н2 ни суюқ N2 б-н, Не ни эса суюқ Н2 билан совитилади; ҳаво кўпинча аммиак ёки фреон билан совитилиб, суюқликнинг чиқиш миқаорини орттириш мумкин. 2. Газни детандерда суюлтирищда изоэнтропик кенгайтириш усулидан фой-даланилади. Циклнинг термодинамик қайтувчанлигини ошириш учун турлича т-ралар маромида ишлайдиган бир нечта детандер ишлатилади. Мае, Не ни икки детандерли циклда суюлтириш учун совуқдик уч т-ра босқичида ҳосил қилинади.
Дастлабки ҳаво суюлтириш машиналарида (немис муҳандислари К. Линде ва Гемпсон, 1895) газларни критик т-радан паст т-рагача совитиб, сўнгра суюлтириш учун дросселлаш усулидан фойдаланилган. Бунда Жоул — Томсон эффектидан ташқари муҳим усул — қарши оқимда иссиқдик алмашиш усулидан фойдаланилган. Водород ва гелийни суюлтиришда Жоул—Томсон эффектидан фойдаланишга асосланган ушбу усул ҳоз. суюлтириш техникасининг асосини ташкил этади.
Газ адиабатик кенгайишда ташқи иш бажариб совиши юз берадиган детан-дерлардан биринчи бор француз мухандиси Ж. Клод ҳавони суюлтиришда фойдаланди (1902). Кейинчалик бу детандерлар такомиллаштирилди. Юқори самара билан ишлайдиган турбодетандер П. Л. Капица томонидан яратилди (1934). Бу машина гелийни дастлаб суюқ водород билан эмас, балки суюқ азот билан совитишга мосланган эди. Детандерда кенгайтириш йўли б-н совитиш меъёрига етказилади, газни суюлтириш эса бевосита дроселлашда рўй беради. Ушбу усул янада такомиллаштирилиб (америкаликолим С. Коллинз, 1947), унинг суюқ гелий тайёрлаш унумдорлиги 30 литр/соатгача етказилди.
Суюлтирилган газлар паст т-раларни ҳосил қилишда муҳим аҳамиятга эга. Суюқ газ устидаги бугни жадал ҳайдаш йўли билан деярли барча газларни қотиш т-расигача совитиш, гелийнинг 3Не изотопини жадал буғлатиш орқа-ли 0,3 К т-рага эришиш мумкин. Шу ҳолатда 3-106 Па босим остида сиқиш орқалигина уни қаттиқ ҳолатга ўтказиш мумкин.