ГАЗЛАШ — 1) минерал сувлар, мева шарбатлари, квас, пиво ва шампан виноларини карбонат ангидрид (СО2) гази билан тўйинтириш. Газлаш ичимликларга вишиллаш хусусиятини беради, уларнинг баданга сингишини яхшилайди, таъмини ёқимли қилади. Газлашнинг икки усули бор: газни тўғридан-тўғри суюқликка бериш (мае, мева шарбатлари, минерал сувлар; бунда махсус аппаратлардан фойдаланилади. 1 л ичимликка 0,3—0,5 мг карбонат кислота қўшилади); ичимликларни бижғиш вақтида ажралиб чиққан газ ҳисобига тўйинтириш (мае, шампан виноси, пиво, квас);
2) ёқилғиларни Газлаш — кумир, мазут, торф, ёгоч, сланец ва б. ёқилғилардан генератор гази олиш. Газ генераторы ёрдамида ёқилғини юқори т-рада ҳаво ёки сув буғи билан оксидлаб амалга оширилади. Агар Газлаш босим остида буғ-кислород аралашмасидан фойдаланиб бажарилса, таркибида 15% гача метан бўлган шаҳар гази ҳосил бўлади. Газлашда қўшимча маҳсулот — генератор смоласи ҳам олинади.