ГАЗЛИ-ЧИМКЕНТ ГАЗ ҚУВУРИ — газ магистрали. Жан. Қозоғистонни Бухоро (Газли газ-нефть кони) табиий гази билан таъминлаш учун қурилган. Газли-чимкент газ қувури — Ч. г. қ. 1987 й. да ишга туширилган. Умумий уз. 621 км (шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида 312 км). Бу газ йўлида 1220 мм ли қувурлар ётқизилган бўлиб, компрессор ст-ялари қурилган. Лойиҳа қуввати бўйича йилига 8 млрд. м3 газ етказиб беради.