ГАЗЛИ ГАНГРЕНА

ГАЗЛИ ГАНГРЕНА — анаэроб (Bacterium perfringens, В. oldematiens, Vifrion Septicus, Hystoleticus^ap қўзғатадиган инфекцион касаллик. Улар ўзидан тўқималар ва қон таначаларини эритиб юборадиган заҳар чиқаради. Чуқур йиртилган, эзилган, кенг жароҳатларда кузатилади. Асосан юмшоқ тўқималарга, кўпроқ ёғ қатламига ва мускулларга зарар етказади. Бунда тўқималар шишиб кетади, ирийди (некроз), ичида газ тўпланади, беморнинг умумий аҳволи оғир бўлади. Касаллик оғир ва тез ўтиб, кўпинча ўлимга сабаб бўлади.

Loading...