ГАЗЛИ ГАЗ-НЕФТЬ КОНИ

ГАЗЛИ ГАЗ-НЕФТЬ КОНИБухоро вилояти Ромитан тумани ҳудудида, Бухоро ш. дан 100 км чамаси шим.ғарбда жойлашган. 1956 й. очилган. Геологик тузилишида юра, бўр, палеоген ва неоген ётқизиқлари қатнашган. Юра ётқизиқлари қизил рангли қумтош ва гил жинсларидан (калинлиги 100 м гача) тузилган. Бўр системасининг барча яруслари ётқизиқла-ри учрайди.

Газли газ-нефть кони чўзиқ ассиметрик антиклиналда жойлашган. Газли антиклинали ёнида Қурбонали ва Кўҳнагумбаз брахиантиклиналлари бор. Неоген қатламлари бўйича структура гумбази жуда кенг, уз. 30 км, бал. 30—40 м. Шим. қаноти хийла ётиқ, энкайиш бурчаги Г30\ жан. қаноти тикроқ — 10—15°. Олай қатлами бўйича бурма уз. 43 км, кенглиги 10—16 км, бал. 200 м. Палеоген (эоцен) қатламлари бўйича ассиметрик. Бўр ётқизикларида бурма гумбази иккита қуббадан тузилган. Ғарб томондагиси кўпроқ кўтарилган, ясси шаклда, кенглик буйича чузилган. Кубба бал. 40 м. Бурма гумбази ётиқ (ГЗО1), қанот қиялиги шим. да 2° гача, жан. да 20°.

Газли газ-нефть кони захираси бўйича улкан конлар қаторига киради. Газнинг умумий захираси 500 млрд. м3. Энг йирик газ уюми С2 тоифаси бўйича турон кесимининг пастки қисмидаги 8-А горизонтда жойлашган. 12-А горизонтнинг айрим қатламларида газнинг гумбазеимон уюмлари очилган.

А ва Б горизонтларида фақат газ, В да газ ва нефть уюми бор.

Газли конидаги нефтнинг с. of. 0,8125 дан 0,8222 гача. Олтингугурт 0,10 — 0,33%, парафин 0,68% гача, смола 7,9% гача, асфальтенлар 0,17—0,78% гача. Газнинг с. of. 0,587 дан 0,612 гача. Таркибида метан (СН„)—93,6—94,8%, H2S-0,3%, СО2-0,20,7%, қолгани 2,3 дан 5,2% гача С2ва б.

Газли газ-нефть кони горизонтдаги газ уюми уз. 6,2 км, кенглиги 3,6 км, бал. 33 м. Нефть уюми уз. 8,3 км, кенглиги 4,4 км, бал. 16 м. Д горизонтда газ уюми уз. 5 км, кенглиги 2,0 км, бал. 19 м. Нефть уюми уз. 6 км, кенглиги 3 км, бал. 11 м. Е. горизонтда газ уюми уз. 1 км, кенглиги 0,6 м, бал. 3 м. Нефть уюми уз. 2 км, кенглиги 1,2 м, бал. 5 м. Г. г.-н. к. дан Қозоғистон ва Қирғизистонга газ қувури тортилган.

Фозил Бекбоев.

Loading...