ГАЗЛИ

ГАЗЛИБухоро вилояти Ромитан туманиялгк шаҳар (1977 й. дан). Қизилқум чўлида жойлашган. Бухоро ш. дан 106 км шим.-ғарбда. Аҳрлиси 8,2 минг киши (2001). Газли йирик газ конларининг топилиши (1956) натижасида вужудга келган. 1960-й. ларда Газлидан Урал (Екатеринбург, 2100 км)га, Россия Европа қисмининг марказига, Тош-кентга газ қувурлари ўтказилган. Газлида газ ва нефть конларини қидирувчи «Бухоронефтьгаз» бирлашмаси, ўрта мактаб, кинотеатр, маданий-маиший хизмат тармоқдари бор. Г. Бухоро — Урганч автомагистрали ёқасида.

Loading...