ГАЗЛИФТ

ГАЗЛИФТ, эрлифт (газ ва инг. lift — кўтармоқ) — қудуққа туширилган қувур орқали суюқлик (сув, нефть)ни юқорига чиқариш қурилмаси. Сиқилган газ ёки ҳаво компрессор ёрдамида бошқа қувур орқали суюқликка юборилади, газ ёки ҳаво суюқлик билан аралашиб, газ-суюқлик ёки сув-ҳаво эмульсиясини ҳосил қилади. Эмульсия иккинчи қувур орқали юқорига кўтарилади. Юқорида сепаратор ёрдамида нефть ёки сув, газ ёки ҳаводан ажратиб олинади. Газлифт сувни 200 м гача, нефтни 1000 м гача кўтариши мумкин. Суюқликларни юқорига чиқаришнинг бошқа техника воситаларидан фойдаланиш ноқулай ёки мумкин бўлмаган ҳолларда Газлифт қўл келади. Сую кликни (асосан, сувни) юқорига кўтариш учун атмосфера ҳавосидан фойдаланиладиган кўтаргичлар ҳам бор. Улар эрлифт ёки мамут-насослар деб аталади.

Prev Article

ГАЗЛИ