ГАЗОЛИН (газ ва лот. oleum — мой) — табиий нефтни ҳайдаш ёки саноат газларини ажратиш усули билан олинадиган суюқ ҳолатдаги тўйинган угле-водородлар (асосан бутан, пентан ва гексанлар) аралашмаси. Карбюратор двигателлари учун ёқилғи (газ, бензин), смола, ёғлар ва эфир мойлари учун эритувчи (петролей эфири) сифатида қўлланилади.