ГАЗОЙЛ

ГАЗОЙЛ (газ ва инг. oil — мой) — соляр мойи; молекуласида асосан 12 дан 35 тагача углерод атоми бўлган углеводородлар ва таркибида олтингугурт, азот ва кислород бўлган қўшимчалардан иборат аралашма. Мол. м. 150—500, қайнаш т-раси 200—500°. Нефтни қайта ишлаш жараёнида керосин ва енгил саноат мойлари оралиғида ажралиб чиқади. Газойл асосан дизель ёқилғиси, каталитик крекинг учун хом ашё ва сурков мойлари сифатида ишлатилади.