ГАЗПАНА — аҳолини заҳарли газлар ва радиоактив моддалар таъсиридан сақлаш учун мўлжалланган махсус бино ёки иншоот. 1 – ва 2-жаҳон уруши даврида фақат газдан сақланишга мўлжалланган. Ядро қуроли пайдо бўлгач, ҳавони заҳарлайдиган газдан бошқа заҳарли моддалар ҳам кўпайди. Аҳоли, уй ҳайвонлари ва паррандаларни шу моддалардан муҳофаза қилиш учун махсус Газпаналар қуришга эҳтиёж пайдо бўлди. Аҳолини заҳарли моддалар таъсиридан узоқроқ сақлаб туриш учун Газпана герметикланиши (ҳаво кирмайдиган қилиниши) ва ичида тоза ҳаво етарли бўлиши шарт. Газпанани герметиклаш учун деворлари ва томлари монолит ёки махсус конструкциялардан қурилади, эшиклари зич қилиб ясалади. Газпана ҳавосини алмаштириб туриш учун фильтрлайдиган шамоллатиш мосламаси қўйилади