ГАЗСИЗЛАНТИРУВЧИ (ДЕГАЗАЦИЯЛОВЧИ) МОДДАЛАР — заҳарловчи моддаларни кимёвий усудда зарарсизлантириш учун қўлланиладиган моддалар. Газсизлантирувчи (дегазацияловчи) моддалар заҳарловчи моддалар б-н кимёвий реакцияга киришиб, уларнинг таъсирини камайтиради ёки бутунлай йўқотади. Газсизлантирувчи (дегазацияловчи) моддалар сифатида гексахлормеламин (C3N6C16), дихлорамин (C6H5SO2NC12 ёки CH3C6H4SO2NC12), хлорамин (C6H5SO2NNaCl), калий перманганат (КМп4О4), водород пероксид (Н2О2), аммиак суви, каустик сода, кальцинацияланган сода, хлорли оҳак каби кимёвий бирикмалар ишлатилади. Заҳарловчи моддалар ва бактериялар билан зарарланган сувни тозалаш учун (СаСЮ)2 ни қўллаш мумкин.