ГЕГЕМОНЛИК

ГЕГЕМОНЛИК (юн. hegemonia — раҳбарлик, ҳукмронлик) — ҳукмрон бўлишга, бошқа мамлакатлар ва халқлар устидан ҳукмронлик қилишга интилишга асосланган сиёсат. Г. — давлатлар ва халқдар тенг ҳукуқлигининг бевосита акси, халқаро муносабатларда қарор топиши лозим бўлган идеалнинг қарамақаршисидир. Ўзбекистон ўз сиёсатида Гегемонликнинг ҳар қандай кўринишларидан воз кечиш, барча мамлакатлар ва халқлар билан тенгма-тенг муносабатда бўлиш тарафдоридир.

Loading...