ГЕКСАН

ГЕКСАН, С6Н14 — тўйинган углеводород, рангсиз суюклик. Мол. м. 86,18. 5 та изомери бор. Нормал Гексан СН3— (СН2)4 — СН3нинг суюкланиш т-раси —95,32°, қайнаш т-раси 68,74°, зичлиги 659,4 кг/м3. Сувда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Нефтнинг бензин фракцияси ва газоконденсатлар таркибида бўлади. Катализаторлар иштирокида 100—450° т-ра, 1,5—5 МПа босимда изомерланиб изогексанлар ҳосил килади. Изогексанлар, шунингдек нефтнинг оғир фракция лари, газойл ва нефт қолдиқдарини крекинглашда ҳам ҳосил бўлади. Улар мотор ёнилғиларининг компоненти, Гексаннинг ўзи эса эрувчи ҳамда паст т-раларда ишлатиладиган термометрларда суюклик сифатида қўлланилади.

Loading...