ГЕКСОЗАЛАР

ГЕКСОЗАЛАР, CjHuO,, — молекуласида олтита углерод атоми бўлган моносахаридлар. Табиатда кенг тарқалган. Ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида соф ҳолда ҳамда полисахаридлар таркибида учрайди. Карбонил гуруҳига кўра Г. альдогексозалар ва кетогексозаларга бўлинади. Альдогексозаларга мансуб глюкоза, галактоза ва манноза табиатда эркин ҳолда ёки глюкозидлар, полисахаридлар ҳамда фосфор эфирлари сифатида гликопротеидлар, гликолипидлар ва б. мураккаб бирикмалар таркибига киради. Кетогексозалардан энг кўп тарқалгани — фруктоза. Г. полисахарид ҳамда гликозидларни гидролиз қилиш йўли билан олинади. Альдова кетогексозалардан баъзилари (аллоза, акроза, глюnоза, галтоза) синтетик йўл билан ҳам олинган. Гексозалар нейтрал ва кучеиз кислотали муҳитда барқарор. Барча Гексозалар турли қандлар ва уларнинг ҳосилаларини синтез қилишда асосий хом ашёдир. Глюкоза озиқ-овқат маҳсулоти ва доридармон сифатида ҳамда спирт саноатида ишлатилади.

Loading...