ГЕЛИОФИЗИКА

ГЕЛИОФИЗИКА (гелио… ва физика) , қуёш физикаси — астрофизика бўлимларидан бири. Қуёш физикаси муаммоларини ўрганиш билан шуғулланади. Фотометрик, спектрофотометрик ва радиоастрономик усулларни қўллаш йўли билан Қуёш атмосферасининг т-раси, зичлигини, модда ҳаракати ва магнит майдонларнинг тақсимланиши ва ўзгаришини ўрганади, турли хил текшириш натижаларига асосланиб, Қуёш атмосфераси ва ички тузилиш моделларини ишлаб чиқади. Г. Қуёш атмосферасида кузатиладиган ҳар хил тузилмалар (доғлар, машъаллар, протуберанцлар, тож тузилмалари)нинг физик табиати ва ривожланишини, уларда рўй берадиган тез ўзгарувчи жараёнлар табиатини текширади, Қуёш юзида кузатиладиган жараёнларни (мас, 5™ ли тебраниш) ўлчашга асосланиб, Куёшнинг ички тузилишини ўрганади (гелио-сейсмология), моделни текширади ва тўғрилайди. Гелиофизикага доир кузатув ва и. т. ишлари расадхоналарда олиб борилади, унга космонавтика ҳам «кўмаклашади». Mac, 1973 й. «Скайлеб» космик ст-ясига (АҚШ) ўрнатилган рентген телескоп ёрдамида Қуёшнинг рентген нурланиши ўрганилди, космик аппаратлар Қуёшнинг ультрабинафша нурлари табиатини ўрганишга ёрдам беради. Ўзбекистонда Гелиофизикага доир и. т. ишлари Ўзбекистон ФА Астрономия ин-тида, ЎзМУ Астрономия кафедрасида, Тош ДПУда олиб борилади (яна қ. Ҳуёш).

Ад.: Нуритдинов С. Н ., Сомон йўли физикаси, Т., 1989.

Loading...