Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ГЕЛИОТРОПИН

ГЕЛИОТРОПИН, пиперонал, С8Н6О3 — хушбўй ҳидли, органик бирикма, рангсиз кристаллар. Мол. м. 150,13. Суюқданиш т-раси 37°, қайнаш т-раси 264°; Совуқ сувда оз, спирт, эфир, бензол ва б. органик эритувчиларда яхши эрийди. Сув буғи билан осон ҳайдалади. Гелиотроп ва сирень гулларида, ванил ва баъзи эфир мойлари таркибида учрайди. Саноатда Гелиотропин сафролни КОН иштирокида изомерлаш, сўнгра ҳосил бўлган изосафролни хромли аралашма ёки озон таъсирида оксидлаш усули билан олинади. Озиқовқат саноатида, атир-упа и. ч. да, шунингдек ироқи совунни хушбўй қилишда ишлатилади.

Prev Article

ГЕЛИОТРОП

Next Article

ГЕЛИОФИЗИКА