Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ГЕЛОНИИ

ГЕЛОНИИ (Жилоний) Муҳиддин Абдуқодир ибн Абий Солиҳ Жангийдўст (1077, Гелон вилояти, Эрон — 1166) — форс илоҳиётчиси, мутасаввиф. 18 ёшида Бағдодга келади ва жуда кўп олимлардан сабоқолади. Унингханбалия мазҳабига оид ваъзлари шуҳрат қозонади. Кейинчалик Гелонии Қуръон тафсирчиси ва муфтий сифатида фаолият кўрсатади. У ҳадис ва фиқҳ илмларидан даре беради. Гелонии ҳанбалия мазҳабида қатъий турган, Муҳаммад (сав) суннатларига сўзсиз риоя этган. Ваъзларида мусулмонлар учун зарур бўлган ўнта ахлоқий қоидани баён этган. Гелонии ўзининг тарикат услубини вужудга келтирмаган, бирор тариқатга бошчилик килмаган бўлса ҳам уни қодирия суфийлик тариқатининг асосчиси деб ҳисоблайдилар. Aммo, ҳақиқатда эса, бу тариқат унинг авлодлари ёки муридлари томонидан фақат 13-а. нинг ўрталарида, баъзи мутахассисларнинг фикрича, ҳатто 15-а. да вужудга келган. Халқ оммаси уни мўъжиза курсатишга қодир бўлган азиз-авлиё ва бечораларнинг ҳомийси деб, улуғлар эди. Унга Ғавсул Аъзам («улуғ ҳимоячи») ва пири дастгир («мададкор пир») лақабларини беришган. Гелонии мақбараси Бағдодда бўлиб, исломдаги машҳур муқаддас жойлардан бири ҳисобланади.

Гелониининг «Ал-ғунйа ли талиб тариқ л-ҳаққ» («Ҳақ йўлидан борувчи толиблар йўлини туғрилаш») асари сақланиб қолган. Бу асарда ҳанбалия мазҳаби нуқгаи назаридан исломдаги 73 фирқага булинган мусулмон жамоасининг ижтимоий, ахлоқий бурч ва вазифалари баён қилинган.

Prev Article

ГЕЛЛМАН

Next Article

ГЕЛОНЛАР