ГЕМАТИТ

ГЕМАТИТ (юн. haima — қон) , темир ялтироғи — темирнинг кенг тарқалган минерали. Кимёвий формуласи Ғе2О3. Таркибида 70% гача темир бор. Баъзан титан (11% гача TiO2 титаногематит), алюминий (14% гача А12О, — алюмогематит), марганец (17% гача — марганецгематит), сув (Н,0 8% гача гидрогематит) аралашмалари бўлади. Тригонал сингонияли. Кристаллари кўпинча пластинкасимон, варақсимон, буйрак шаклида, ранги пўлатранг — кулрангдан қорагача. Ярим металлсимон ялтирайди. Чиннига чизилса қизил из қолдиради. Қаттиқлиги 6—6,5. С. of. 5,3. Қиздирилганда магнитланади, 1594° т-рада эрийди. Гематит интрузив жинсларда, гидротермал конларда кварц, барит, магнетит, хлорит билан бирга ва вулкан кратерлари деворларида учрайди. Нураш жараёнида темир гидроксидларининг сувсизланиши натижасида ҳам Гематит ҳосил бўлади. Регионал метаморфизм жараёнида Гематитнинг жуда катта массалари вужудга келади. Ўзбекистонда Чатқол-Қурама тоғларидаги темир конларида (Суренота. Ғова, Тўрангли, Чақадамбулоқ), кўп металли конларда (Қўрғошинкон, Олтинтопкан, Консой) кўп тарқалган. Украина (Кривой Рог), РФ (Курск магнит аномалияси, Урал тоғлари, Сибирда), АКШ, Канада, Бразилия, Ҳиндистон ва б. мамлакатларда йирик конлари бор. Гематит рудалари чўян ва пўлат олишда муҳим хом ашё ҳисобланади. Тоза кукунсимон хиллари бўёқ тайёрлашда ишлатилади: Г. — темир олинадиган руда.

Loading...