ГЕМИПЛЕГИЯ

ГЕМИПЛЕГИЯ (геми… ва юн. Piegin — шикастланиш) — гавда ўнг ёки чап ярмининг тўлиқ фалажланиши. Кўпинча гипертония, атеросклероз, ревматизм, қанд касалликларида мияга қон қуйилиши ёки мия қон томирларининг беркилиб қолиши сабаб бўлади. Гемиплегия мия ўсмаси, яллигланиши ва жароҳатланишининг аломати бўлиши ҳам мумкин. Гемиплегияга сабаб бўлган касаллик даволанади, доридармомдан ташқари фалажланган оёқ-қўл уқаланади, шифобахш физкультура буюрилади ва физиотерапия усуллари қўлланилади.

Loading...