Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ГЕМОГЛОБИННЬ

ГЕМОГЛОБИННЬ (гемо… ва лот. globus — ер, курра) — одам, умурткали ва баъзи умуртқасиз ҳайвонлар қонида бўладиган нафас пигменти, мураккаб оқсил. Қонга қизил тус беради, нафас аъзоларидан тўқималарга кислород ва тўқималардан нафас аъзоларига карбонат ангидрид олиб ўтади. Оқсилли қисм — глобин ва темир порфирин — гемаян иборат. Гемоглобиннь кислород билан қўшилиб, беқарор бирикма ҳосил қилади. Кислороднинг парциал босими бирмунча юқори бўладиган ўпка капиллярларида Гемоглобиннь кислородга бойийди, тўқима капиллярларида эса кислородни ҳужайра ва тўқималарга беради. Турли организмда Гемоглобинньнинг тузилиши турлича. Соғлом одамнинг 100 г қонида 13—16% Г. бор. Аёллар қонидаги Гемоглобиннь миқдори эркаклардагидан кам бўлади. Гемоглобиннь миқдори махсус асбоб — гемометр б-н аникланади. Гемоглобиннь миқдорини аниқлаш муҳим диагностик аҳамиятга эга. Қон касалликларининг аксарияти (анемия) Г. таркибининг бузилиши билан боғлиқ.

Prev Article

ГЕМО...