ГЕНДЕЛЬ

ГЕНДЕЛЬ (Handel) Георг Фридрих (1685.23.2, Галле – 1759.14.4, Лондон) — немис композитори. 1706—10 й. ларда Италияда яшаб, клавир ва орган ижрочиси сифатида шуҳрат қозонган. 1717 й. дан Англияда яшаган. 1720—41 й. ларда Лондон опера театри (Қирол мусиқа академияси)нинг раҳбари. «Ринальдо» (1711), «Радамист» (1720), «Юлий Цезарь» (1724), «Ричард I» (1727), «Ксеркс» (1738) каби 40 дан ортиқ тарихий опера ёзган. Шарқ мавзуларида «Темур» (1724), «Кир, Форсия подшоси» (1728), «Пор, Ҳиндистон подшоси» (1731) операларини яратиб, улар таркибига экзотик саҳналар киритган. Оратория жанрини тубдан қайта ишлаб, монументал. улуғворлик ва драматизм билан сугорилган асарлар ижод қилган. Гендель хор мусиқаси устаси, шунингдек оммабоп, таъсирчан мусиқа услубини яратган. Кантаталар, оркестр ва орган концертлари, чолғу сюита, соната, очиқ ҳавода ижро этишга мос «Сув сатҳи мусиқаси» (1716), «Мушакбозлик мусиқаси» (1749) ва б. асарлар муаллифи. Лондон (1843), Лейпциг (1856), Галле (1955) ш. ларида Гендель жамиятлари ташкил этилган. 1952 й. дан Галле ш. да Гендель мусиқа байрамлари ўтказилади.

Loading...