ГЕНЕРАЛ

ГЕНЕРАЛ (лот. generalis — умумий, бош) — қуролли кучлардаги ҳарбий унвон (даража). Дастлаб, 16-а. да Францияда жорий қилинган. Россияда 17-а. нинг 2-ярмидан маълум. Ўзбекистон қуролли кучларида Генерал майор, Г.-лейтенант, Генералполковник, армия Г. и каби Генераллик унвонлари белгиланган. Қуролли кучлар турлари ва қўшин турларида Генераллик унвонига (армия Генерал идан ташқари) тегишли қўшин номи қўшиб аталади (мас, артиллерия Г. майори).

Loading...