ГЕНЕРАТОР

ГЕНЕРАТОР (лот. generator — ишлаб чиқарувчи) — ташқи энергия манбаи ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқарувчи ёки энергияни бир турдан иккинчи турга ўзгартирувчи қурилма; аппарат ёки машина. Mac, ацетилен Г. и, муз Г. и, буғ Г. и, газ Г. и, электр Генератори ва ҳ. к. Хусусан, электр Генератор лари ўзгармас ток, ўзгарувчан ток Г. ларига бўлинади. Генератор тушунчаси ўзгарувчан ва ўзгармас ток электр машиналарига ҳам, электр тебранишларини ҳосил қилувчи асбобларга ҳам бир хил қўлланилади. Биринчи ҳолда, механик энергия электр энергиясига айлантирилса, иккинчи ҳолда манбанинг электр энергияси маълум частотали, керакли шакл ва қувватли тебранишлар энергиясига айлантирилади. Генераторнинг умумий макромодели қуйидаги схемада кўрсатилган. Генераторлар асосан турли кўрсаткичлар асосида яратилади. Генератор ларнинг электр машина, лампа, транзистор; микросхемали, ёйли, импульели, гидротурбина, буғ турбина, ҳар хил частотали, молекуляр ва б. хиллари бўлади. Мисол тариқасида стандарт сигнал генераторининг тузилишини кўриш мумкин (схемага қ.). Уларнинг кўпчилиги 50 — 100 кГц дан бир неча минг МГц гача частотада ишлайди. Генераторнинг асосий функционал қисмини 50 кГц — 30 МГц чегарада ишлайдиган сигнал генераторлари ташкил этади. Унинг частотаси махсус чегараланган диапазонларда ва ўзгарувчан сиғимлар ёрдамида бир текис созланади. Частотани ўзгартиш аниқпиги, одатда, 0,5—1,5% оралиғида бўлади. Сигнал Генератордан модуляторга берилади. Модуляторда сигнал амплитудаси бўйича модуляцияланади. Модуляцияловчи сигнал вазифасини ички паст частота Г. и (/=1000 Гц) ва ташқи уланган Генераторлар бажариши мумкин. Генераторлар радиоузатиш, радиоқабул қилиш ва телевизион қурилмаларда, ўлчов техникасида, турли технологик жараёнларда, фан ва техниканинг турли соҳаларида қўлланилади. Улар ёрдамида кўплаб электротехника ва радиоэлектроника қурилмалари яратилгаи, янги «генератормашина» тизимлари ишлаб чиқарилади (қ. Электрмашина генератори, Ўлчаш генератори).

Loading...