ГЕНРИХ

ГЕНРИХ (Henry) — Англияда: Генрих 1 (1068, Селби – 1135.1.12, Лионла Форе) қирол (1100 й. дан). Вильгельм I Фотиҳнинг кичик ўғли. Инглиз баронларини ўз тарафига оғдириб, тахтни қонунсиз эгаллаган. Қиролликни анча мустаҳкамлаган. Унинг даврида бошқарувнинг марказий органи — қироллик курияси (жангчи эркаклар уюшмаси) ташкил этилган.

Генрих II Плантагенет (Генрих Анжуйский) (1133.5.3, Леман – 1189, Шинон) қирол (1154 й. дан). Плантагенетлар сулоласининг биринчи вакили. Францияда катта мулклари бўлган. Қиролликни мустаҳкамлайдиган ислоҳотлар ўтказган. Генрих даврида (1169) Ирландия босиб олина бошланган.

Генрих III (1207.1.10, Уинчестер — 1272.16.11, Лондон) — қирол (1216 й. дан), плантагенетлар сулоласидан. Генрихнинг чет эллик авантюристлар ва Рим куриясига таянган ҳолда мамлакатни бошқаришга интилиши баронларнинг норозилигига сабаб бўлди. Баронларни шаҳарликлар ва деҳқонларнинг юқори табақаси қўллаб-қувватлади (Фуқаролар уруши, 1263—67). Генрих даврида 1-инглиз парламенти чақирилган.

Генрих IV (тахм. 1366. апр., Болингброк қасри, Линкольншир графлиги — 1413.20.13, Лондон) – қирол (1399 й. дан). Ланкастерлар сулоласининг асосчиси. Ричард II томонидан ағдарилган. Генрих даврида парламент ҳуқуқи кенгайтирилган.

Генрих V [1387.16.9(?), Монмут – 1422.31.8, Буа-де-Венсенн| — қирол (1413 й. дан). Ланкастерлар сулоласидан. Г. V Юз йиллик уруш (1337-1453) даврида Азенкурда французларни тор-мор қилган (1415) ва Франциянинг шим. ни (Париж билан биргаликда) босиб олган.

Генрих VI (1421.6.12, Виндзор — 1471.21.5, Лондон) — қирол (1422 — 61), Ланкастерлар сулоласидан. 9 ойлик чақалоқпигида тахт тепасига келган. Ҳизил ва оқ гумар уруши даврида енгилган. Тахт тепасига қисқа муддатли келиши (1470 й. окт. — 1471 й. апр.) дан сўнг яна тахтдан ағдарилган ва Тауэрда ўддирилган.

Генрих VII (1457.28.1, Пембрук – 1509.21.4, Ричмонд) — қирол (1485 й. дан). Тюдорлар сулоласи асосчиси. Босворт жанги (1485 й. 22 авг.)да Ричард III ни енгиб, тахтни эгаллаган. Генрих даврида инглиз абсолютизмига асос солинган.

Генрих VIII (1491.28.6, Гринвич – 1547.28.1, Лондон) – қирол (1509 й. дан). Тюдорлар сулоласидан. Генрих даврида Реформация ўтказштян. 1534 й. англикан черкови раҳбари деб эълон қилинган. 1536 ва 1539 й. лар монастир ерлари мусодара қилиниб дворянларга берилган. Г. VIII и. ч. воситаларидан маҳрум қилинган деҳқонларга қарши қатор қонунлар чиқарган.

Loading...