Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ГЕОДЕЗИК ЧИЗИҚ

ГЕОДЕЗИК ЧИЗИҚ — ер сиртида исталган жойда олинган икки нуқта орасидаги чизиқ. Шар юзасида — катта дойра ёйи, цилиндр ён томонининг юзасида — бурама чизиқ йўли, эллипсоид сиртида — иккиланма эгри чизиғи бўлиб, унинг ҳар нуқтасига тегиб ўтган текислик шу нуқтадаги юзага нормал (тик) чизиқдан ўтади.

Ер шари ва эллипсоид юзасидаги бир нуқта параллели радиуси г нинг шу нуқтадаги геодезик азимути синусига кўпайтмаси шу Геодезик чизиқ учун ўзгармас миқдор бўлади, яъни r6sina=c.