ГЕОФИТЛАР (гео… ва юн. phyton — ўсимлик) — янгиланувчи куртаклари ва захира озиқ моддалари ер ости органларида тўпланадиган кўп йиллик ўт ўсимликлар (картошка, пиёзгулдошлар, илдизпояли буғдойдошлар). Г. ўсимликларнинг ҳаётий шаклларидан бири бўлиб, криптофитлар гуруҳига киради.