ГЕОГРАФИК КООРДИНАТАЛАР

ГЕОГРАФИК КООРДИНАТАЛАР — ер сатҳидаги нуқтанинг вазиятини экватор текислиги ва бошлангич меридиан текислигига нисбатан ўлчанган кенглик ваузунлик деб аталувчи бурчак қийматлари. Астрономик ва геодезик Географик координаталар бўлади. Референц-эллипсоид сиртида геодезик ўлчашлар натижасида олинган ва ҳисобланган кенглик ва узунлик геодезик координаталар дейилади. Улар, одатда, В ва J ҳарфлари билан белгиланади. Астрономик координаталар ўша нуқталарнинг референц-эллипсоид сиртида осмон ёритқичларини кузатиш орқали аниқланган координаталарга айтилади. Бу координаталар <р ва у билан белгиланади. Геодезик координаталар берилган нуқтадан референц-эллипсоид устига туширилган нормал чизиғига боғлиқ, Географик координаталар эса ўша нуқтадан туширилган шовун чизиғига нисбатан олинади.

Кенгликлар меридиан бўйлаб экваторнинг ҳар икки томонига қараб 0° дан 90° гача ҳисобланади ва экватордан шим. даги кенгликлар шим., жан. дагилари — жан. кенгликлар деб аталади. Мас, Тошкент ш. 4ГЗС ш. к. да жойлашган. Узунликлар бошланғич меридиан 0° дан 360° гача ёки шарққа (шарқий узунлик), ёхуд ғарбга (ғарбий узунлик) ҳисобланади. Мас, Самарканд ш. 67° шқ. у. да жойлашган. Шунингдек, бошланғич меридиан 0° дан 180° гача шарққа ва ғарбга ҳисоблашда ҳам қўлланилади. Улар параллеллар бўйлаб ҳисобланади. Халқаро келишувга мувофиқ, Лондон чеккасидаги эски Гринвич астрономик расадхонасидан ўтувчи меридиан «бошланғич меридиан», «нолинчи меридиан» деб қабул қилинган. Қадимда узунликларни ўлчашда турли жойлардан ўтган меридианлар — Ферро олари (Канар оларида), Париж, Берлин, Рим, Нанкин расадхоналари, Россия учун 19-а. гача Пулково расадхонасидан ўтган меридиан бош меридиан қилиб олинган. Шаркда Ўрта асрларда харита тузишда Хўжанд ш. дан ўтган меридианни бош меридиан деб қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бор.

Loading...