ГЕОКИМЁВИЙ ЖАРАЁНЛАР

ГЕОКИМЁВИЙ ЖАРАЁНЛАР — тоғ жинслари, минераллар, шунингдек уларни ҳосил қилган эритма ва қоришмаларнинг кимёвий таркибини ўзгариш жараёнлари. Геокимёвий жараёнлар натижасида кимёвий элементлар миграцияси (баъзиларининг йўқолиши, бошқаларининг келиб қолиши ва концентрацияланиши), уларнинг валентлик нисбатини ўзгариши содир бўлади. Геокимёвий жараёнлар литосфера, гидросфера ва атмосферанинг пастки қатламларида яхши ўрганилган. Ернинг юқори мантия сида буладиган Геокимёвий жараёнлар тўғрисида маълумотлар жуда кам. Ернинг қуйи мантия ва ядросидаги Геокимёвий жараёнлар тўғрисида фақат гипотезалар маълум. Геокимёвий жараёнлар геологик тарих олди, эндоген, экзоген ва метаморфоген хилларига бўлинади. Геологик тарих олди Геокимёвий жараёнлар Ернинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган жараёнларни қамраб олган. Эндоген Геокимёвий жараёнлар магманинг Ер юқори мантиясидан келиб чиқиши, газеизланиши ва турли кисмларга ажралиши билан бошланади. Магманинг дифферениияси натижасида ундан турли таркиб ва тузилишли минераллар ҳосил бўлади. Асосли ва ўта асосли магма совиганда ундан биринчи навбатда темир, магний, кальций, хром, титан, платина ва платина гурухининг элементлари қаттиқ фазага ўтади. Сўнгра ўта асосли ва асосли тоғ жинслари ва улар билан биргаликда магнетит, хромит ва б. рудали минераллар ҳосил бўлади.

Экзоген Геокимёвий жараёнлар Ернинг юза қисмида кислород иштирокида содир бўлади ва тоғ жинслари ва улардаги минералларнинг нурашини ҳамматурлари (парчаланиш, гидротацияланиш, карбонатланиш ва б.) ни ўз ичига олади. Экзоген Геокимёвий жараёнлар 10 хилга: туб гипергенез, педогенез, сингенез, диагенез, катагенез, галогенез, гидрогенез, механогенез, биогенез ва техногенезга бўлинади. Баъзи элементларнинг ҳосил булиши учун алоҳида Геокимёвий жараёнлар бўлиши шарт. Мас, галогенез жараёни — калий, натрий, магний, хлор сульфата; биогенез — углерод, азот, фосфор, йод, бром, олтингугуртнинг пайдо булишида муҳим роль уйнайди.

Loading...