ГЕОКРИОЛОГИЯ

ГЕОКРИОЛОГИЯ (гео… ва…криология) — Ер пўстидаги музлаган (тўнган) қатлам (криолитозона)нинг тузилиши, таркиби, хоссалари, келиб чиқиши, тарқалиши ва ривожланиш тарихини, шунингдек уларнинг тўнгиши ва эриши б-н боғлиқ жараёнларнинг геофизик ва геологик қонуниятларини ҳамда криоген геологик жараён ва ҳодисаларни Урганадиган фан. Умумий, регионал ва тарихий, музлаган тоғ жинслари термодинамикаси, тоғ жинслари, музлаган тоғ жинслари ва музликлар, муҳандислик, криолитозонадаги ер ости сувларини тадқиқ қилиш, криолитология, мелиоратив Геокриологияга бўлинади. Геокриология методларига геокриологик съёмка ва харита тузиш, шунингдек музлаган тог жинслари қалин қатламларининг геодинамик режими, геокриоген жараён ва ҳодисалар натижасида мавсумий музлаш ва эриб кетишни мунтазам кузатишлар киради. Булардан ташқари Г. музлаган грунтларнинг физик-механик ва иссиқлик физикаси хоссаларини лаб. да Урганади. Музлаш ва эриб кетиш жараёнларини ҳал этишда Геокриология математика методлари ва ЭҲМдан фойдаланади.

Геокриология фан сифатида 20-а. да геол., геогр., геофизика ва муҳандислик-техника фанлари б-н бирга пайдо будди. Геокриология буйича 1940-й. ларда кенг миқёсда и. т. лар утказилди. 1950-й. ларда и. т. лар амалиётига «геокриология» термини киритилди.

Loading...