ГЕОЛОГИК СЪЁМКА

ГЕОЛОГИК СЪЁМКА — Ер пусти муайян қисмининг геологик тузилиши ва ундаги фойдали қазилмаларни топиш ва истиқболини аниқлашнинг дала геологик тадқиқотлари мажмуи. Геологик съёмка тоғ жинсларининг табиий очиқ жойларини, toғ иншоотлари ва бурғи қудуқларидан олинган материалларни ўрганиш, тоғ жинслари, минераллар ва тошқотган ҳайвон ва ўсимлик қолдиқларидан намуналар олиш, уларни турли таҳлиллар билан ўрганиш ва шулар асосида харита тузишни ўз ичига олади. Геологик съёмка еда ер юзасининг рельефи, геологик тузилиши, тоғ жинсларининг ёши, бошланғич ва кейинги жараёнлардаги ўзгаришлари, магматик жинсларнинг пайдо бўлиши хусусияти ўрганилади. Геологик съёмка дала ва камерал ишлар даврларига бўлинади. Дала ишлари даврида дала геологик харитаси тузилади.

Ҳамма кузатишлар дала кундалик дафтарида кайд этилади. Камерал ишлар даврида олинган намуналар лаб. да турли усуллар билан тадқиқ этилади. Шу маълумотлар асосида далада тузилган геол. харитага аниқликлар киритилади ва геологик ҳисобот тузилади. Қуйидаги масштабда давлат Г. с. бажарилади: майда масштабли (1:1000000, 1:500000 ва ундан кичик), ўрта масштабли (1:200000, 1:100000), йирик масштабли (1:50000, 1:25000) ва муфассал (10000).

Геологик съёмкани энг кўп тарқалганлари маршрутли, майдонли ва инструменталдир. Маршрутли Геологик съёмка еда жойнинг кўп қисми маршрутлар б-н кузатилади. Маршрут ларни йуналиши кўпинча тоғ жинслари ва тузилмалар йўналишига кўндаланг бўлади. Майдонли съёмкада майдоннинг ҳаммаси кузатиш нуқталари билан қопланади. Асбоблар ёрдамида қилинган Геологик съёмка 1:10000 ва ундан йирикроқ масштабда бажарилади. Майдонли съёмкадан фарқи шундаки, геологик объектлар топографик харитага махсус асбоблар ёрдамида туширилади. Кейинги вакдда чуқурлик Геологик съёмка кенг микёсда ривожланди. Бундай Геологик съёмка Ер пўсти қалин қатламининг геологик тузилишини аникдаш мақсадида бажарилади. Чуқурлик Геологик съёмка геофизик, геокимёвий методлар ёрдамида, бурғи қудуғини кавлаш, геоморфологик тахдил, аэросуратларни ўрганиш асосида бажарилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турли масштабда Геологик съёмка бажарилган (қ. Геологик хариталар).

Анвар Жўлиев.

Loading...