ГЕОЛОГИЯ

ГЕОЛОГИЯ (гео… ва…логия) — Ер пўсти ва Ернинг тузилиши, таркиби, ҳаракатлари ва ривожланиш тарихи ҳақидаги фанлар мажмуи. Геологиянинг дастлабки даври узоқ ўтмишдан бошланиб тоғ жинслари, минераллар, рудалар ҳақидаги маълумотлар билан боғлиқ. Геология терминини биринчи марта норвегиялик олим М. П. Эшольт (1657) ишлатган. Геологиянинг умумий методи қиёсий-тарихий метод бўлиб, ўтмишни билиш, замонавий тараққиётни ўрганиш орқали бўлади (к,. Актуализм). 18-а. ва 19-а бошларида Геология табиатшуносликнинг мустақил тармоғига айланди (хорижда У. Смит, А. Г. Вернер, Ж. Геттон, Ч. Лайель, М. В. Ломоносов, В. М. Севергин). Ҳоз. Геология бир неча тармоқлардан иборат: стратиграфия, тектоника, динамик, денгиз геологияси, минералогия, петрография, литология ва геокимё, фойдали қазилмалар Г. сидан иборат. Геология табиий география, геофизика («қаттиқ» Ер физикаси), кристаллография, палеонтология ва б. фанлар б-н яқиндан боғлиқ. Амалий аҳамиятга эга бўлганлари: гидрогеология, муҳандислик геологияси, геокриология ва б. Шунингдек, бошқа табиий фанлар билан туташган жойида таркиб топган янги йўналишлар — петрокимё, петрофизика, тектонофизика ва б. Г. нинг алоҳида тармоқларини ташкил этади. Геологияда 3 асосий йўналиш мавжуд: тавсифий Геология — минераллар, тоғ жинслари, уларнинг таркиби ва ётиш шаклини ўрганади; динамик Г. — геологик жараёнлар ва улар эволкшиясини тадқиқ қилади; тарихий Геология ва геохронология — Ер пусти ривожланишининг изчиллигини ўрганади.

Г. Ер юзасида (ёки оз чуқурликда) бўладиган жараёнларни ўрганишда табиий геОгр. фанлари (геоморфология, гляциология, иқлимшунослик, гидрология, океаншунослик ва б.) ютуқларидан фойдаланади; чуқурликдаги жараёнлар, радиологик ёшни аниқлашда, геологик кддирув ва разведкада геокимё ва геофизика методлари қўлланилади («қаттиқ» Ер физикаси, сейсмология билан бирга).

Геология фан сифатида одамларнинг амалий фаолияти негизида таркиб топди ва ривожланди. Узоқ ўтмишда одамлар темир, мис, олтин каби соф металлар қатори қалай, мис бирикмаларига бой рудаларни ҳам топа билганлар. Шунингдек, улар Ернинг, тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши, қуруқлик ва денгизларнинг тарқалиш масалаларини ҳал этишга ҳам уринганлар. Юнон файласуфи Фалес атрофдаги ҳамма нарсалар сувдан ҳосил бўлган ва сўнгра қайтадан сувга айланган деб ҳисоблаган. Мил. ав. 6—5-а. ларда тоғ тепаларида денгиз моллюскаларининг тошқотган чиғаноқлари топилганда. Страбон (мил. ав. 63 й. — мил. 1-а. нинг 20-й. лари) Ер доимий ўзгаришда, ҳаракатда бўлиб гоҳо кўтарилган, натижада орол ва қитъалар ҳосил бўлган, гоҳ қайтадан чўккан, деган фикр юритган. 18-а. нинг 2-ярмида Геология фан бўлиб шаклланди. Рус олими М. В. Ломоносов «Ер қатламлари ҳақида» (1763) асарида табиатиинг қонуний эволюцияси ғоясини олға сурди. Шотланд геологи Ж. Геттон «Ер назарияси» (1788) китобида Ер тарихини даврий равишда бир континентнинг йўқ бўлиши ва янги континентнинг вужудга келишининг тўхтовсиз такрорланувчи циклларидан иборат деб тасвирлаган. 18-а. нинг охири — 19-а. нинг бошида У. Смит, Ж. Кювье, П. С. Паллас, Д. И. Соколовлар стратиграфия ва геологик йилномага асос солдилар. М. В. Ломоносов ва К. Гофф (19-а. нинг 1-ярми) актуализм принципини ишлаб чиқдилар. Геология назарий асосларининг кейинчалик ривожлани-ши 1829 й. да Эли де Бомон яратган контракция назарияси (бу назарияга кўра тектоник ҳаракатларнинг сабабчиси Ер ядросининг қисқариши бўлган) ва америка олими Ж. Холл (1811—98) томонидан ишлаб чиқилган геосинклиналляр тўғрисидаги таълимот асосида бўлди. 1930-й. ларда Геологиядан нефть ва газ геол. си мустақил соҳа бўлиб ажралиб чикди. Бу соҳанинг асосчиси И. М. Губкин нефть ва газ конларининг органик йўл билан пайдо бўлиши тўғрисида янги гипотеза яратди ва натижада ВолгаУрал оралиғида «Иккинчи Боку» нефть кони топидди.

Ўзбекистан ҳудудида фойдали қазилмаларни излаб топиш ва ўрганиш жуда қадим вақтлардан бошланган. Геологик изланишлар ўрта осиёлик олимлар — Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Ибн Сино, Абу Райҳон Берунийларнинг асарларида ўз аксини топган. Минераллар ва уларнинг таснифига Абу Али ибн Сино ҳам кўп аҳамият берган. Унинг «Шифо китоби» асарида тошлар, аввало, майда гил чўкиндиларининг бир-бирига ёпишуви, сўнгра қотиши туфайли пайдо бўлганлиги таъкидланади. У осмондан тушган тош (метеорит)лар ҳақида ҳам ўз фикрини айтган. Ибн Сино тоғ ҳосил бўлиш ва зилзилалар сабабини тушунтириб, қуруқликлар бир неча бор денгиз билан алмашиниб турганлигини таъкидлайди. Берунийнинг минераллар ҳақидаги асарлари айниқса катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. У «Минералогия», «Кимматбаҳо тошларни ўрганиш учун маълумотлар тўплами» каби асарларида 50 дан ортиқ минерал ва маъдан: олтин, кумуш, мис, темир, қалай, маргимуш ва айрим мис қотишмалари ва б. тўғрисида маълумот бериб, Мовароуннаҳрда қандай конлар борлигини айтган. Минералларни қаттиқлиги, с. of. каби физик хоссаларини ўрганган. Ернинг ёшини аниқлашда ҳам олимнинг ҳиссаси бор. Ўрта Осиё ҳудудини режали равишда урганиш И. В. Мушкетов фаолияти билан боғлиқ (19-а.). У Ўрта Осиёнинг тўлиқ, ҳақиқий илмий геологик ва тектоник схемасини тузди. 20-а. бошларида К. И. Богданович, В. Н. Вебер, Д. В. Наливкин, В. А. Обручев ва б. тадқиқот ишлари олиб боришган. Ўзбекистонда геологик тадқиқотлар олиб бориш 1920-й. лардан кейин жадаллашди. Ўрта Осиё давлат ун-ти (Тошкент)нинг физикаматематика ф-тида геолог олимлар О. К. Ланге, М. М. Протодьяконов, А. С. Уклонский, В. Г. Мухин, Н. Ф. Безобразовалар раҳбарлигида геолог мутахассислар бўлими ташкил этилди.

1920-й. лар ўрталаридан геологик тадқиқот ишлари марказий геол. ташкилотларидан ташқари жойлардаги муассасаларда ҳам олиб борилди. Ўзбекистонда геол. хизмати ташкил этилди.

1928 й. да Тошкентда геологларнинг съезди чақирилди. Съезд Ўрта Осиёда олиб борилган геологик тадқиқотларга якун ясади. Съездда Ўрта Осиёнинг кумир, нефть, олтингугурт, рангли металлар, нодир металларга бой эканлиги эътироф этилди. 1930—40 й. ларда регионал Геологияга оид ишлар қилинди ва айрим кон ва р-нлар мукаммал текширилди. 1931 й. да Ўрта Осиё давлат ун-ти ҳузурида Ўрта Осиё геол. ва қидирув бошқармаси ташкил килиниб, 1933 й. да Ўрта Осиё индустрия ин-тининг кон ф-тига айлантирилди. 1932 й. да Фанлар қўмитаси тузилди. Унинг қошида гидрогеология ва муҳандислик геол. яси, геол. ва минералогия секторлари ишлай бошлади. 1937 й. да Ўзбекистонда геология и. т. институти ташкил этилди, натижада геол. нинг деярли ҳамма соҳалари бўйича юқори малакали олимлар етиштириш имконияти яратилди ва и. т. ишлари авж олди. Ўша йили Ўзбекистоннинг майда масштабли геологик харитаси ва унга оид уч жилдли «Ўзбекистон геологияси» асари (1937-39), шунингдек Ўзбекистоннинг минерал хом ашё бойликларини тадқиқ қилинишига бағишланган йирик илмий асарлар нашр этилди. А. В. Королевнинг «Олмалиқнинг структураси ва металлогенияси», В. Н. Наследовнинг «Ғарбий Тяньшан ва Ўзбекистон металлогениясининг асосий белгилари» ва б. илмий асарларида Ўрта Осиё рудали р-нларининг геологик тузилиши ва руда конлари тасвирлаб берилди.

Ҳ. М. Абдумасв «Ўрта Осиёнинг шеелитли скарн конлари» (1947) илмий асарида шеелитли скарнлар, уларнинг истиқболлари ҳақида янги назарияни олға сурди. Унинг раҳбарлигида отқинди жинслар билан рудали конларнинг генетик боғлиқлиги ҳақидаги муаммо устида иш олиб борилди. Бу тадқиқотларга Ҳ. М. Абдуллаев «Рудаланишнинг гранитоид интрузивлар билан генетик боғликлиги» асарида якун ясади. Бу асар Ўзбекистонда биринчи бўлиб Давлат мукофотига сазовор бўлди (1959). Олимнинг илмий фикрларини Ўзбекистан ФАнинг акад. лари Ҳ. Н. Боймуҳамедов, И. Ҳ. Ҳамробоев, Ҳ. А. Акбаров, мухбир аъзолари Э. М. Исамуҳамедов ва проф. лар Қ. Л. Бобоев, И. М. Мирхўжаев, Р. А. Мусин ва б. янада ривожлантирдилар. Улар Ернинг чуқур қатламларида содир бўладиган жараёнлар билан генетик боглиқ бўлган эндоген конларни вертикал зоналар бўйлаб жойлашиши ҳақидаги назарияни ишлаб чикдилар. Бу назария асосида Узбекистоннинг металлогеник харитаси тузилди.

1960-й. лардан Ўзбекистонда геологик тадқиқотлар атрофлича олиб борилди. Петрометаллогеник тадқиқотлар (Ҳ. М. Абдуллаев, И. Ҳ. Ҳамробоев, Э. М. Исамуҳамедов, Ҳ. Н. Боймуҳамедов, Қ. Л. Бобоев, Т. Ш. Шоёқубов, Т. Н. Долимов), минерал геокимёвий тадқиқотлар (А. С. Уклонский, 3. М. Протодьяконов, С. Т. Бадалов), литологик, гидрогеологик (В. И. Попов, Н. П. Петров, О. М. Акрамхўжаев, А. Г. Бобоев, В. И. Троицкий), гидрогеологик (X. Т. Тўлаганов, М. М. Крилов, Н. А. Кенесарин, Н. Н. Тожибоев, С. Ш. Мирзаев), муҳандислик геол. си (F. О. Мавлонов), геофизика (Е. М. Бутовская, В. И. Уломов, Ф. Зуннунов ва б.), геотектоника ва регионал геология ва б. тадқиқотлар (М. А. Аҳмаджонов, О. М. Борисов), сейсмология тадқиқотлари, метаморфизм тадқиқотлари И(. М. Мирхўжаев) кенг кўламда олиб борилди, республикада кўп олтин, газ ва нефть конлари топилди.

Кейинги пайтларда Ўзбекистан геолог олимлари томонидан Тяньшан тоғларининг Урал тоглари билан генетик боғлиқлиги тўғрисидаги фикр олға сурилди. Бу муаммонинг ижобий ҳал қилиниши билан Тяньшан тоғларида Уралга хос металл конларини қидириш мақсадга мувофиқ бўлади, тоғ тизмалари орасида жойлашган чўлларнинг бағрида турли металл конларини қидириб топиш истиқболларини кенгайтиради. Қизилқумда ва Султон Увайс тоғларида Урал тоғларига хос олтин, темир, никель каби конларнинг очилиши юқоридаги муаммони ижобий ҳал қилишга олиб келмоқда.

Ўзбекистан геол. сини ўрганиш, турли масштабдаги махсус геологик хариталар тузилганлига, минерал хом ашё конларининг очилиши, уларни разведка қилиб ва и. ч. га топширилганлиги Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслари давлат қўмитаси геолог мутахассислари олиб борган ишларининг маҳсулидир.

Кейинги йилларда геолог олимлар океанлар тубининг тузилиши, таркибини ўрганишга киришдилар. Океан тубидаги чўкинди жинслар ичида темир, марганец, полиметаллар борлиги, шунингдек океан қирғоқларида туз чўкиндилари ва улар б-н нефть ва газ қатламлари боғлиқ эканлиги маълум бўлди. Океан тубида тарқалган жинсларнинг таркибий тузилиши ва уларнинг ҳосил бўлиш пайти ва шароитлари мукаммал ўрганилди. Олинган маълумотлар асосида океан тубининг тобора кенгайиб бораётганлиги ҳақида янги гипотеза ишлаб чиқилди.

Ўзбек геол. мактаби республикада ҳам, ундан ташқарида ҳам геол. га оид илмий и. ч. вазифаларини муваффақиятли ҳал қилган кўплаб машҳур геолог олимларни етиштирди (Ҳ. М. Абдуллаев, О. М. Акрамхўжаев, Ҳ. Н. Боймуҳамедов, Н. П. Васильковский, В. Г. Гарьковец, Э. М. Исамуҳамедов, Н. А. Кенесарин, А. В. Королев, Ғ. О. Мавлонов ва б.).

Ҳоз. пайтда геол. нинг палеонтология ва стратиграфия, динамик геол., петрология, палеогеография, тектоника, геофизика, минералогия ва б. соҳалари бўйича и. т. ишлари УзР Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги илмий тадқиқот ин-тларида, Ўзбекистон ФА Геология ва геофизика ин-тида ҳамда УзМУ ва ТошДУда бажарилмоқда.

Ад.: Абдуллаев X. М., Собр. соч., т. 1—7, Т., 1964-69; Акрамходжаев А. М ., Литология нефтегазоносных меловых отложений Ферганской депрессии, Т., 1960; Обручев В. А., Геология асарлари, Т., 1955; Эндогенные рудные формации Ўзбекистана, Т., 1968; Геология газовых месторождений Ўзбекистана, Т., 1971.

Мухтор Аҳмаджонов.

Loading...