ГЕОМЕТРИК АКУСТИКА

ГЕОМЕТРИК АКУСТИКА — акустиканинг товуш нурлари ҳақидаги тасаввурлар асосида товуш тарқалишини ўрганадиган бўлими. Асосан товуш нури траекторияси ва тўлқин сирти силжишини аниқлаш билан шуғулланади. Нурларнинг энг оддий кўриниши, яъни тўғри чизиклар бир жинсли муҳитларда кузатилади. Геометрик акустика қонунлари геометрик оптика (мас, ёруғликнинг қайтиш ва синиш) қонунлари кабидир. Геометрик акустика усуллари акустиканинг барча бўлимлари (молекуляр акустика, товуш акустикаси, гидроакустика, меъморлик акустикаси ва ҳ. к.) масалаларини ҳал қилишга татбиқ этилади. Геометрик акустика қонунлари асосида товушни бир жинсли бўлмаган муҳитлар (денгиз, атмосфера)да тарқалишининг тақрибий назариясини яратиш мумкин.

Loading...